Самарқандда 16 нафар спортчи қамоққа олинди
Самарқанд вилояти ИИБ ЖҚБ Уюшган жиноятчиликка қарши кураш бўлими ҳамда ДХХ ходимлари ҳамкорлигида шаҳар ҳудудида жойлашган 14 та йирик спорт мажмуаларида тезкор-профилактик тадбирлар ўтказилди.
Тадбирлар жараёнларида 10 та спорт мажмуасида рухсатномасиз сотиб келинаётган 72 килограмм протеин ва кучли таъсир этувчи дори воситалари ҳужжатлаштириб олинган.
Ўтказилган тезкор тадбирлар давомида 16 нафар спортчи шахслар ИИО ходимларининг хизмат фаолиятига фаол қаршилик қилганлиги, шунингдек, криминоген вазиятга салбий таъсир кўрсатаётганлиги учун қонунда белгиланган тартибда қамоққа олинган.
«Спорт заллари ва клубларда аниқланган камчиликлар бартараф этилгунга қадар уларнинг фаолияти тўхтатилди ҳамда клуб эгалари билан профилактик суҳбатлар ўтказилиб, жиноят содир этмаслик тўғрисида расман огоҳлантирилди», дейилади Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати хабарида.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter