«Салимбой» ўн йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин
«Салимбой» лақаби билан танилган Абдувалиев Салим Киргизбаевичга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланган. Бу ҳақда бугун бўлиб ўтган матбуот анжуманида Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармасининг биринчи ўринбосари Дониёр Тошхўжаев маълум қилди.
Аввалроқ Салим Абдувалиевга нисбатан Жиноят кодекси 248-модда 1-қисмида (ўқотар қуролни қонунга хилоф равишда сақлаш) назарда тутилган қилмишни содир этишда гумонланиб, ушланганди.
Тергов органлари мазкур айбловни яна-да оғирроғига, яъни ЖК 248-моддаси 2-қисмига (ўқотар қуролни қонунга хилоф равишда сақлаш такроран ёки хавфли рецидивист томонидан содир этилиши) ўзгартирган. Мазкур моддада 5 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш назарда тутилган.
Салим Абдувалиевга мазкур айблов билан жиноят иши қўзғатилган ва унга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланган, дейилади хабарда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter