Саида Мирзиёева «Ko‘ngil ko‘zi» лойиҳаси доирасида кўриш қобилияти яхшиланган болалар билан учрашди
Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси ўринбосари Саида Мирзиёева ўзининг Телеграм-каналида «Ko‘ngil ko‘zi» лойиҳаси доирасида кўриш қобилияти яхшиланган болалар тўғрисида маълумот берди.
«Кеча биз Республика кўз микрохирургияси марказида 11 нафар бемор — Жиззахдаги заиф кўрувчи болаларга ихтисослаштирилган мактаб-интернати ўқувчилари билан учрашдик.
«Ko‘ngil ko‘zi» лойиҳаси шифокорлар кўмагида кўз нурини қайтаришга ёрдам беришда давом этмоқда ва кун сайин қувончли хабарлар сони ортмоқда, мен уларнинг ҳар бирини сизга сўзлаб беришни истардим.
Масалан, операция ёрдамида Исомиддиннинг кўриш қобилияти 1%дан 30%га ошди, Отабекдаги туғма нуқсон даволанди, Зайнурада эса эстетик жарроҳлик амалиёти ўтказилди, замонавий протез қўйилди ва унинг юзи, умуман, бошқача қиёфа касб этди. Улар бахтиёр, мен ҳам уларни кўриб бахтлиман.
Бу ҳақда кўп гапириш мумкин, яхшиси видеони кўринг. Бу болаларнинг ҳар бирини хаёлан бағрингизга босинг, улар бунга лойиқдирлар!», - деб ёзади Мирзиёева.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter