Сафар Остонов вафот этди
Таниқли журналист, «Ўзбекистон овози» газетаси бош муҳаррири, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Сафар Остонов вафот этди.
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист Сафар Остонов 1948 йил 13 ноябрда Самарқанд вилоятида туғилган. 1971 йил Тошкент давлат университетининг (ҳозирги Ўзбекистон Миллий университети) журналистика факультетини тамомлаган. У меҳнат фаолияти давомида қатор марказий газеталарда ва давлат идораларида масъул лавозимларда ишлаган.
«Xabar.uz» жамоаси марҳумнинг яқинларига ҳамдардлик билдиради.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter