Рустам Сапарбаев Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси ўринбосари этиб сайланди

Бугун 18 октябрь куни Қорақалпоғистон Республикаси Жўқори Кенгесининг ўттиз еттинчи сессияси бўлиб ўтди.
Сессияни Қорақалпоғистон Республикаси Жўқарғи Кенгеси раиси Аманбай Оринбаев олиб борди. Сессия кун тартибига Қорақалпоғистон Республикаси раҳбари ўринбосари сайлови тўғрисидаги масала киритилди.
Қорақалпоғистон Республикаси Конституциясининг 81-моддаси 4-бандига мувофиқ, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқарғи Кенгеси раисининг ўринбосари лавозимига 18-сон «Жанбаскала» сайлов округидан депутат Сапарбаев Рустам Турсинбаевич номзоди таклиф этилди.
Таклиф этилган номзоднинг номзоди кўриб чиқилди ва депутатлар томонидан қўллаб-қувватланди.
Қорақалпоғистон Республикаси Конституциясининг 70-моддаси 4-бандига асосан Сапарбаев Рустам Турсинбаевич Қорақалпоғистон Республикаси Жўқарғи Кенгеси раисининг ўринбосари лавозимига сайланди.
Шу кунгача Рустам Сапарбаев Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг жамоат ташкилотлари ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари лавозимида фаолият юритган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter