Рубл қадри кескин тушиб кетмоқда: Россия чора кўрадими?
Россия рубли долларга нисбатан кескин арзонлашмоқда.
28 ноябрдан бошлаб Россия Марказий банки евронинг расмий курсини 113 рублга, доллар курсини эса 108 рублга оширди. Бундан ҳолат 2022 йил 17 мартдан буён кузатилмаган.
Россия Марказий банки Молия вазирлигининг бюджет қоидасини амалга ошириш билан боғлиқ мунтазам операцияларини акс эттириш доирасида йил охиригача ички валюта бозоридан чет эл валютасини харид қилмаслик тўғрисида қарор қабул қилди.
Регулятор буни молиявий бозорлардаги ўзгарувчанликни камайтириш истаги билан изоҳлайди.
Шу билан бирга, Марказий банк ички валюта бозорида Миллий фаровонлик жамғармаси маблағларини тўлдириш ва улардан фойдаланиш билан боғлиқ хорижий валютани сотиш бўйича операцияларни “шу жумладан, валюта маблағлари билан амалга оширилган барча операцияларни ҳисобга олган ҳолда амалга оширишни давом эттиради. Жамғарма маблағлари 2023 йилда кунига 8,40 миллиард рублни ташкил этади", дейилади хабарда.
Экспертларга кўра, Россия ҳукумати рубл курсини мустаҳкамлаш учун ҳозирча ҳеч қандай жиддий чоралар кўрмаяпти. Аввалроқ россиялик сиёсатчилардан бири рубл курси тушишини асосий ставка миқдори билан боғлаганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter