Россиянинг КХДР ва Эрон билан ҳарбий ҳамкорлиги дунё учун хавфли – Зеленский

Украина президенти Владимир Зеленскийнинг маълум қилишича, Россия ҳарбийлари яна Шимолий Кореядан келтирилган баллистик ракеталардан фойдаланган.
Зеленский мамлакат мудофаа вазири Умеров билан бўлиб ўтган учрашувда дронларга қарши кураш, ракеталардан ҳимоя ва ҳаво мудофаасини мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилган.
Президентнинг таъкидлашича, Россия-Эрон дрон технологиялари Шимолий Кореягача тарқалгани ҳақида далиллар мавжуд. Бу эса нафақат Европа, балки Шарқий ва Жанубий-Шарқий Осиё минтақалари учун ҳам катта таҳдид солади.
«Уруш қанча узоқ давом этса, ҳарбий технологиялар шунча тез ривожланади. Бу эса бутун дунё учун катта хавфдир. Масала ҳозир ҳал қилиниши керак. минглаб янгиланган «Шахед» дронлари ва баллистик ракеталар Сеул ёки Токио тинчлигига таҳдид солишни бошлагандан кейин эмас», – деди Зеленский.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter