Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Россиялик журналистнинг ўлимига нима сабаб бўлгани айтилди

Россиялик журналистнинг ўлимига нима сабаб бўлгани айтилди

Куни кеча Тошкентда россиялик журналист, «Бюллетень кинопрокатчика» журнали муҳаррири Aлександр Нечаевнинг жасади топилганди.

Бош прокуратура хабарига кўра, 36 ёшли журналист Александр Нечаев вафот этганлиги ҳолати бўйича текшириш ўтказилмоқда.

Суд-тиббиёт экспертизасининг дастлабки хулосасига кўра, А.Нечаевнинг ўлими «сурункали юрак-ўпка етишмовчилиги, юракнинг сурункали ишемик касаллиги»дан келиб чиққан. 

А.Нечаевнинг танаси кўздан кечирилганда тан жароҳатлари аниқланмаган.

Текшириш давом этмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг