Россиялик журналист ва унинг ҳамроҳи Тошкентдаги меҳмонхонада сирли тарзда вафот этди
Ўзбекистонга таътилни ўтказиш учун келган журналист Инесса Паперная ва унинг ҳамроҳи меҳмонхонадан жонсиз ҳолда топилган.
Фожиа 20 октябрга ўтар кечаси содир бўлган. Меҳмонхонага Инесса номига жўнатма келади. Ходимлар Паперная ва унинг ҳамроҳи билан боғлана олишмайди. Хона эшиги бузиб кирилганда, уларни жонсиз ҳолда топишади.
Тергов ҳолатни ўрганмоқда. Тахминлардан бирига кўра, улар меҳмонхона ҳовузини тозалашдан кейин юзага келган ботқоқ газидан бўғилиб қолишган. Газ вентиляция тизими орқали хонага кўтарилган. Бошқа меҳмонларнинг аҳволи ҳозирча номаълум.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter