Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Россиядаги сайлов участкасида портлаш содир бўлди

Россиядаги сайлов участкасида портлаш содир бўлди

База телеграм канали хабарига кўра, 64 ёшли аёл Комсомолский проспектидаги Солдатов номидаги маданият уйига катта петарда олиб кириб, уни ҳожатхонада портлатиб юборган.

Тасдиқланмаган маълумотларга кўра, аёл қўлидан айрилган. Маданият саройи биносидан 50 киши эвакуация қилинган.

Портлаш ҳақидаги маълумотни Перм ўлкаси ҳудудий хавфсизлик вазирлиги тасдиқлади.

«Аёл қўлидан жароҳат олиб касалхонага ётқизилган», — дейилади вазирлик хабарида.

Бошқарма маълумотларига кўра, бошқа жабрланувчилар йўқ. Ҳуқуқ-тартибот органлари суриштирув ишларини олиб бормоқда.

Эслатиб ўтамиз, Россияда президентлик сайлови уч кун – 15, 16 ва 17 март кунлари бўлиб ўтди. Бу сайловда 4 нафар номзод кураш олиб бормоқда.

Дунё бўйлаб «Путинга қарши» акциялар ўтказилмоқда. Мухолифат вакиллари ва норозилар сайлов участкаларида Путинга қарши овоз бермоқда ёки бюллетенларни яроқсиз ҳолга келтирмоқда. Сайловнинг сўнгги кунида 75 киши ҳибсга олинган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг