Россиядаги авиаҳалокатда 6 нафар Ишченко ҳалок бўлди
Ейскда товушдан тез учувчи қирувчи-бомбардимончи «Су-34» самолёти кўп қаватли уй ёнида қулаши ва ёнғин оқибатида ҳалок бўлганлар рўйхати «112» телеграм-канали томонидан эълон қилинди.
Рўйхатда олти нафар Ишченко (Ищенко) фамилияли шахс бор.
Николай, Иван, Наталья, Александр, Галина ва Антон Ишченко ҳалок бўлган. Энг ёши кичиклари — Николай ва Иван 5 ва 9 ёшда бўлган. Энг ёши каттаси — Александр 50 ёшда эди.
Айни пайтга келиб қурбонлар 15 нафар, жароҳатланганлар 26 нафарни ташкил этмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter