Россияда халқаро қидирувга берилган ўзбекистонлик қўлга олинди
Россиянинг Приморье ўлкасида Инерпол томонидан халқаро қидирувга берилган 33 ёшлик Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди. Бу ҳақда «Восток Медиа» хабар бермоқда.
Қайд этилишича, Жанубий Кореяда 33 ёшлик ўзбекистонлик эркак ўзи билан бирга яшовчи шериги ва унинг саккиз ойлик боласини калтаклаган. Кейин у жавобгарликдан қочиш мақсадида Жанубий Кореядан Россиянинг Приморье ўлкасига қочиб ўтган.
Россия Ички ишлар вазирлигининг маълумотларига кўра, маҳкум Уссурийскда қўлга олинган.
Ҳозирда эркак Приморье ўлкасидаги 2-сонли тергов ҳибсхонасида. Ҳозирда уни Корея Республикасига экстрадиция қилиш масаласи кўриб чиқилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter