Россияда «Telegram» блокланиши бошланди
Бугун 16 апрель куни «Роскомнадзор» алоқа операторларига Россия ҳудудида «Telegram» мессенжерини блоклаш ҳақида сўров юборди. Бу ҳақда «Lenta.ru» хабар бермоқда.
Фойдаланувчилар «Telegram»нинг веб-версияси кира олмаётганларини айтишган. Мессенжернинг компютер версияси ва мобил иловаси эса ҳозирча ишламоқда.
13 апрель куни суд Россия ҳудудида «Telegram» мессенжерини блоклаш ҳақида қарор чиқарган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter