Россияда ўзбек муҳожирларини урушга сафарбар қилишмоқчи (видео)
Россиянинг Орёл шаҳридаги чиқиндиларни қайта ишлаш комбинати – «ЭкоСити» АЖда меҳнат қилиб келаётган ўзбекистонлик муҳожирлар сафарбарлик учун чақирув олишди. Ҳарбий хизматга чақирилганлар 50 киши бўлиб, уларнинг ярми Ўзбекистон фуқароларидир. Бу ҳақда корхона раҳбари Юрий Парахин маълум қилди.
Маълум бўлишича, корхона фаолиятини бир сменага қисқартириши ва 50 нафар ишчисини урушга сафарбар қилиш керак бўлган.
– Кеча корхонамизнинг аксарият эркак ходимлари чақирув қоғози олди. Ваҳоланки, биз сентябр ойида бир қатор юқори малакали мутахассисларни ишда олиб қолиш бўйича ҳужжатларни ҳам топширганмиз. Чақирув қоғози, ҳатто, мигрантларга – дўст давлатлар фуқароларига ҳам юборилмоқда. А, бу одамлар урушда қатнашгани учун ўз мамлакатларида жиноий жавобгарликка тортилиши мумкин. Бу, эҳтимол, англашилмовчиликдир. Ҳолатга ҳуқуқий баҳо берилиши керак. Мен Орёл вилоятида сафарбарликни ўтказиш учун масъул бўлган губернатор Андрей Кличков ҳақиқатан ҳам корхонамизни ёқтирмаслигини ва агар юқоридаги ҳолат онгли равишда амалга оширилган бўлса, бу пасткашлик эканлигини биламан, – дейди Юрий Парахин.
Ўзбекистондан Россияга ишлаш учун келган корхона ишчилари видеомурожаатда Президент Шавкат Мирзиёевдан мавжуд вазиятни тартибга солишда ёрдам сўрамоқда.
Вилоят ҳарбий комиссарлиги бу ҳолат юзасидан изоҳ беришдан бош тортган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter