Россияда ота-она қарамоғисиз қолган 3 нафар вояга етмаган бола Ўзбекистонга қайтарилди

Жорий йил 29 апрель куни Москва шаҳридаги «Алтуфъево» ижтимоий-реабилитация марказида вақтинча сақланаётган Ўзбекистон фуқароси бўлган уч нафар вояга етмаган бола Ўзбекистонга қайтарилди. Уларга марказ ходимлари ҳамроҳлик қилди.
Мазкур иш Ташқи ишлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги ҳамда Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ўртасидаги мувофиқлаштирилган ҳамкорлик доирасида амалга оширилди.
Ҳозирда болалар Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги Вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказига жойлаштирилди. Улар тиббий кўрикдан ўтказилиб, зарур ҳолатларда психологик ёрдам ҳам кўрсатилмоқда.
Шу билан бирга, «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари томонидан болаларнинг яқин қариндошлари аниқланиб, уларни оила бағрига қайтариш борасида тегишли чора-тадбирлар кўрилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter