Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Россияда МиГ-31 ҳалокатга учради

Россияда МиГ-31 ҳалокатга учради

Россиянинг Приморск ўлкасида МиГ-31 қирувчи самолёти ҳалокатга учради, деб ёзмоқда «ТАСС».

«2 декабрь куни Приморск ўлкасида режалаштирилган ўқув парвози чоғида МиГ-31 самолёти ҳалокатга учради. Экипаж парашютдан сакрашга улгурди», дейилади Шарқий ҳарбий округ матбуот хизмати хабарида.

Воқеа жойига қидирув-қутқарув хизматининг Ми-8 вертолётлари юборилган.

«Парвоз ўқ-дориларсиз амалга оширилган. Самолёт кимсасиз жойга қулаган. Дастлабки маълумотларга кўра, воқеага техник носозлик сабаб бўлган бўлиши мумкин», — дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, 17 октябрь куни Краснодар ўлкасининг Ейск шаҳрида ҳам ҳарбий самолёт тураржой биносига қулаганди. Натижада 13 киши ҳалок бўлган. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг