Россияда «Cobalt» хакерлари устидан ҳукм ўқилди
Ёқутистонда «Cobalt» халқаро жиноий гуруҳи Россия банк ҳисоб рақамларидан пул ўғирлаганликда айбланиб, улар устидан ҳукм ўқилди. Бу ҳақда «Лента»га Саха-Ёқутистон республикаси Олий суд расмий вакили Радмила Сун-Цин-Фан хабар берган.
Суд ҳужжатларига мувофиқ, 2016 йил март ойида Одесса фуқароси, тергов томонидан аниқланмаган, россиялик Булаховга жиноий гуруҳ фаолиятида иштирок этишни таклиф қилади. Ташкилот аъзолари ҳимоя тизимини зарарсизлантириш, тижорий банклар маҳаллий тармоғига ҳамда банк маълумотларига кириш имкониятига эга бўлиши қайд этилди.
Режани амалга ошириш учун Булахов акаси ва танишини фирибгарликка жалб этди. Шундан сўнг улар Панама, Литва ва Германияда жойлашган IP-манзилга бириктирилган серверларни бошқарувчи компанияларни ижарага олишди, уларга зарарли дастурий таъминотни масофадан туриб бошқарувчи, банк ходимларининг ноқонуний қўлга киритилган аутентификацион маълумотларини сақлаш ва тизимлаштириш дастурларини жойлашди. Бундан ташқари, айбланувчилар банкомат диспенсерларини банкноталар бериш учун бошқариш имконини улашувчи махсус дастурларга эгалик қилишган.
2017 йили улар Ёқутистонга учиб келишади ва уч кун ичида Ёқутистондаги банклардан бирига тегишли турли банкоматлардан нақд пул ечиб олишади. Зарар қарийб 21 миллион рублни ташкил этган.
Суд Булаховни 6,5 йил, акасини 5,5 йил қамоқ жазосига ҳукм қилди.
«Cobalt» халқаро жиноий гуруҳи хакерлари 2016 йилдан буён фаолият кўрсатади. Маълумотларга кўра, унинг асосини Европа мамлакатларидан бирида яшовчи Россия ва Собиқ Иттифоқ фуқаролари — тажрибали дастурчилар ташкил этган. У Европа, Россия ва Осиё банкларига ҳужумлар серияси билан танилган. Оқибатда банкоматлар шунчаки пул берган, махсус курьерлар эса уларни тўплаган. «Cobalt» «директори» ва унинг яқин ёрдамчилари шахси ҳали-ҳануз аниқланмаган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter