Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Россия вакцинаси синовда қатнашганларнинг 100 фоизида иммунитет ҳосил қилди

Россия вакцинаси синовда қатнашганларнинг 100 фоизида иммунитет ҳосил қилди

Фото: «Газета.Ру»

Россия тўғридан-тўғри инвестициялар фонди (РФПИ) раҳбари Кирилл Дмитриев мамлакатнинг кўнгиллиларда синалаётган вакцинаси натижаларини маълум қилди. Бу ҳақда «Kp.ru» хабар берди.

Дмитриев CNN телеканалига интервьюсида айтишича, тадқиқот натижаларига кўра, мутахассислар кўнгиллиларнинг 100 фоизида «COVID-19»га қарши иммунитет ҳосил бўлганини қайд этишган.

«Синовларнинг биринчи ва иккинчи босқичлари кўнгиллиларнинг 100 фоизида дори қабул қилинганидан сўнг 21-куни иммунитет шаклланганини кўрсатди», — деди Дмитриев .

Таъкидланишича, олинган натижа иккинчи уринишдан сўнг икки ҳисса кўпаяди. Синалаётган вакцина ҳайвонларда ҳам яхши натижа берган, уларнинг ҳам барчасида (100 фоиз) иммунитет ишлаб чиқилган.

Вакцина тафсилотлари қачон ошкор қилиниши ҳақидаги саволга Дмитриев катта эҳтимол билан август ойида, дея жавоб қайтарган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг