Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Россия Украинанинг15 мингдан ортиқ тарихий ва маданий меросларини ўғирлади» – The New York Times

«Россия Украинанинг15 мингдан ортиқ тарихий ва маданий меросларини ўғирлади» – The New York Times

Россия аскарлари Украинадаги музейларни талон-тарож қилиб, маданий объектларни вайрон қилмоқда. Бу Иккинчи жаҳон урушидан кейинги энг йирик санъат ўғрилиги бўлди деб ёзмоқда The New York Times газетаси.

Прокуратура маълумотларига кўра, биргина Херсон вилоятида босқинчилар 15 мингдан ортиқ санъат ва тарихий осори-атиқаларини ўғирлаган. Россия аскарлари Херсон, Мариуполь, Мелитополь ва бошқа шаҳарлардаги 30 дан ортиқ музейларни талон-тарож қилиб, вайрон қилган.

Қайд этилишича, бу рақамлар фақат ҳужжатлаштирилган фактларга тегишли. Амалда, ўғирлик кўлами ва етказилган зарар анча катта бўлиши мумкин. Экспертларнинг фикрича, бу Иккинчи жаҳон урушидан кейинги энг йирик бадиий ўғирликдир.

Мутахассисларнинг фикрича, ўғирликдан мақсад нафақат моддий ёки тарихий қадриятларни қўлга киритиш, балки Украинани маданий меросидан маҳрум қилиш ҳам бўлган. Гувоҳларнинг таъкидлашича, музейларни талон-тарож қилиш рус мутахассислари раҳбарлигида амалга оширилмоқда.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг