Россия тунда Украинанинг бир нечта шаҳарларига ракета ҳужуми уюштирди

Бугун 28 апрелга ўтар кечаси Россия қўшинлари Днепропетровск ва Черкассь вилоятлари, шунингдек, Киев шаҳри ва Киев вилоятларига ракета ҳужуми уюштирди.
Маълумотларга кўра, Украинанинг Уман шаҳрига берилган ракета ҳужуми оқибатида 6 киши ҳалок бўлган. Вайроналар остидан 3 киши чиқариб олинган. 17 киши жабрланган, уч бола қутқарилган.
Украина президенти Владимир Зеленский Уманга берилган ракета зарбаси натижасида 10 га яқин кўп қаватли уй зарар кўрганини таъкидлаган.
Днепрга берилган ракета зарбаси оқибатида икки ёшли қиз ва 31 ёшли аёл ҳалок бўлган.
Киев шаҳри ва Киев вилоятига қарата отилган барча ракеталар уриб туширилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter