Россия Ўзбекистондаги тадқиқот реактори учун ядро ёқилғиси етказиб беради
Росатом Ўзбекистон Фанлар академияси Ядро физикаси институти билан тузилган шартнома асосида Ўзбекистондаги тадқиқот реактори учун инновацион ядро ёқилғисини етказиб беради. Бу ҳақда ТАСС агентлиги хабар берди.
«Ўзбекистонга ядро ёқилғиси етказиб бериш 2022 ва 2023 йилларда ёқилғи компанияси томонидан амалга оширилади», — дейилади хабарда.
Россиялик ядро олимлари Ўзбекистон WWR-SM реактори учун зич уран ва уран-силитсид ёқилғиси деб аталувчи ёқилғини ясашди, улар бир-биридан фарқ қилади. Ўзбекистонга илгари етказиб берилган IRT-4M стандарт ёнилғи патронларидан ўз хусусиятларига кўра яхшироқ.
WWR-SM реактори ядро физикаси, радиацион материалшунослик, фаоллашув таҳлили, минералларни нурлантириш, шунингдек, тиббий ва саноат мақсадларида радиоизотоплар ишлаб чиқариш соҳасидаги тадқиқотлар учун ишлатилади. Россия ядро ёқилғисини етказиб бериш бўйича аввалги шартнома 2017 йилнинг ноябрида Тошкентда икки давлат бош вазирлари иштирокида имзоланган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter