Россия Олий суди «Толибон»га қўйилган тақиқни бекор қилди

Россия Олий суди «Толибон» ҳаракатига қўйилган тақиқни бекор қилди.
Бу ҳақда Бош прокуратура сўров йўллаган. «Толибон» 20 йилдан ортиқ вақтдан бери террорчи ташкилотлар рўйхатида эди.
«Толибон» ҳаракатини тақиқлашни тўхтатиб туриш ҳақидаги қарор дарҳол кучга киради, деб ёзади «ТАСС» Олий суд қароридан иқтибос келтирган ҳолда.
Сўнгги бир неча йил ичида Россия ҳукумати «Толибон» билан фаол алоқаларни давом эттирди ва Россия ҳудудида ҳаракат фаолияти тақиқланганига қарамай, уларнинг делегацияларини Москвада қабул қилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter