Россия эвакуация учун Кобулга 4 та самолёт юбормоқда

Россия мудофаа вазирлиги президент Владимир Путин топшириғига кўра Афғонистондан 500 кишини эвакуация қилиш учун 4 та ҳарбий транспорт самолётини юбормоқда.
«Интерфакс»нинг ёзишича, рус самолётлари Россия, Беларус, Ўзбекистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Украина фуқароларини ҳам кўчиришга ёрдам беради. Улянов аэропортидан учадиган учоқларда ҳарбий шифокорлардан иборат ишчи гуруҳ тузилган ва ичимлик суви, озиқ-овқат, иссиқ матолар билан таъминланган.
Одамларни афғон ҳудудидан эвакуация қилиш 15 августдан бошланган. Шу куни толибонлар Кобулни жангсиз эгаллаб олишганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter