Россия томони Доналд Трампнинг ғалабасига изоҳ берди
Россия томони илк бор АҚШ сайловлари натижаларига изоҳ берди.
Россия президенти Владимир Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песков АҚШ сайловларининг дастлабки натижалари бу давлатнинг ички иши бўлиб қолаётганини айтди ва баъзи россиялик сиёсатчиларнинг Доналд Трампнинг эҳтимолий ғалабасига оптимистик муносабатини унинг «халқаро майдондаги тинчликка интилишлари» билан изоҳлади.
Песков, шунингдек, Владимир Путин Трампни ғалабаси билан табрикламоқчи ёки йўқлигини билмаслигини айтди.
«Унутмайликки, гап давлатимизга қарши урушда бевосита ва билвосита иштирок этаётган нодўстона давлат ҳақида кетмоқда», деди у эрталабки брифингда.
«Январда нима бўлишини кўрамиз. Биз асосан кун тартибимиздаги мавзулар бўйича баёнотлар, улар келганда ва биринчи аниқ қадамлар бўйича хулоса чиқарамиз», — дея қўшимча қилди Песков.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter