Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Роналдунинг нархи 10 млн. еврога арзонлашди

Роналдунинг нархи 10 млн. еврога арзонлашди

Фото: Instagram/manchesterunited

«Transfermarkt» Англия чемпионати (АПЛ) футболчиларининг бозор қийматини янгилади.

Ўзгаришлар «Манчестер Юнайтед» юлдузи Криштиану Роналдуни ҳам четлаб ўтмади, унинг нархи 45 млн. евродан 35 млн. еврога пасайди.

Криштиану сўнгги маротаба 2008 йилда шунчалик арзон баҳоланганди (ўшанда у Москвада ўтган Чемпионлар лигаси финалида «МЮ»нинг ягона голини урган).

Роналдунинг қиймати энг юқори чўққисига 2015 йил ҳамда 2018 йил (128 млн. евро) чиққан. Бу пайтга келиб у «Реал Мадрид» шарафини ҳимоя қиларди.

Жорий мавсумда португалиялик барча турнирларда 19 ўйин ўтказиб, 13 гол ва иккита голли узатма муаллифи  бўлди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг