Роналду «Эл-Класико»ни ўтказиб юбормайди. У умумий гуруҳ машғулотларига қайтди
Хабарингиз бор, эртага Испания Ла лигасининг 17-тури доирасида Мадриднинг «Реал» клуби Каталониянинг «Барселона»сини қабул қилади.
Шу кунларда «Реал» клуби мухлисларини жамоа етакчиси Криштиану Роналдунинг майдонга туша олмаслиги ҳақидаги хабарлар ранжитгани рост. Бироқ бугун маълум бўлдики, португалиялик иқтидор эгаси эртанги беллашувда майдонга туша олади.
У бугунга қадар машғулотларда якка тартибда иштирок этаётган эди. Ҳужумчи ушбу ҳафтада илк бор умумий гуруҳ машғулотларига қўшилди. Ҳозирда «Реал» бош мураббийи Зидан жароҳат олган дарвозабон Люк Зидандан бошқа барча футболчилар хизматидан фойдалана олади.
Эслатиб ўтамиз, «Реал» – «Барселона» учрашуви 23 декабр, эртага Тошкент вақти билан 17:00да бошланади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter