Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Буюк император ҳайкалига улкан бармоғи қайтарилди

Буюк император ҳайкалига улкан бармоғи қайтарилди

Фото: Musei Capitolini/Adam Eastland/Alamy

Парижда 2018 йилда топилган 38 сантиметрли бронза бармоқ бўлаги яна ўз эгасига қайтарилди — «The Guardian» ёзишича, Римдаги Капитолий музейида турган император Буюк Константин ҳайкали қарийб 500 йилдан бери бир бармоқсиз эди.

Фото:  Hervé Lewandowski/RMNGP

Италиялик банкир ва санъат асарлари тўпловчиси Жампьетро Кампанадан сотиб олинган бронза бармоқ 1863 йилдан бери Лувр музейида сақлаб келинган. 1913 йилда француз экспертлари уни оёқ бармоғи қисми дея хато таснифлашган, орадан бир асрдан ортиқроқ вақт ўтиб, 2018 йилда бу бўлак қўл бармоғига тегишли экани аниқланди.

Кейин Лувр археологи Николя Мелар 3D-технология воситасида ушбу бўлакнинг нусхасини яратган ва уни Римга келтириб ўрнатиб кўришса «узукка кўз қўйгандек» мос келган.

Олимларга кўра, Константин (ҳайкал) ушлаб турган шарни олиб ташлашганида унга қўшилиб бармоқ ҳам кетиб қолган. Шарни бир пайтлар Рим империясининг энг муҳим йўли саналган Аппиа йўли чеккасидаги колонна (устун) тепасига 1584 йилда ўрнатишган.

Ниҳоят, орадан асрлар ўтиб, бармоқ ўз эгасига қайтарилди, дейилади хабарда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг