Айнан моҳи рамазон ойида интернет ижтимоий тармоқларида ресторан ва тамаддихоналарда саҳарлик қилишга рухсат борми ёки йўқ, деган саволлар айланмоқда. Шунга қарамасдан мазкур масалага бирор бир расмий идора ёки мутасаддилар расмий жавобни ҳозирча бергани йўқ. Расмий ташкилотлар хавфсизлик чорасиданми ёки бошқа важ билан кўпинча тамаддихоналарнинг саҳарлик беришини тақиқлаганлар.
Пойтахт аҳолиси эса бу жумбоққа жавоб кутмоқда. Шу сабабли, «uza.uz» сайти мухбири айни масалага
ойдинлик киритиш учун «Ҳокимнинг бир иш куни» лойиҳаси доирасида Тошкент шаҳар ҳокимининг жамоат ва диний ташкилотлар бўйича ўринбосари Шуҳрат Турдиқуловдан жавоб олишга уринди. Бироқ Турдиқулов мазкур масалаларни четлаб ўтишга ҳаракат қилди ва тамаддихоналарда саҳарлик қилишга жавоб бериш ёки тақиқлаш ишлари қайсидир ташкилотнинг бўйнидаги масала, деган жавоб билан кифояланди. Тўғрироғи ҳоким ўринбосари бу саволларимизга аниқлик киритишни ёки тегишли ташкилотдан жавоб олиб беришни истамади.
Аҳоли орасида ҳамон долзарб бўлиб турган саволга тегишли идоралардан жавоб кутиб қоламиз.
Анора Содиқова.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter