Республика патологик анатомия марказига директор тайинланди
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тегишли буйруғи билан Нишанов Данияр Анарбаевич Республика патологик анатомия маркази директори лавозимига тайинланди. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар берди.
Данияр Нишанов 1995 йили Тошкент педиатрия тиббиёт институтини, 2003 йили Иккинчи Тошкент давлат тиббиёт институтининг магистратура босқичини патологик анатомия йўналиши бўйича тамомлаган.
Дастлабки меҳнат фаолиятини Тошкент педиатрия тиббиёт институтида лаборант сифатида бошлаб, кейинчалик Республика ихтисослаштирилган онкология ва тиббий радиология илмий-амалий тиббиёт марказининг патоморфология бўлими врач-гистологи, бўлим мудири, бўлим илмий раҳбари каби вазифаларда меҳнат қилган.
Тиббиёт фанлари доктори, профессор Д. Нишанов тайинловга қадар Республика ихтисослаштирилган онкология ва тиббий радиология илмий-амалий тиббиёт маркази бош шифокори лавозимида ишлаб келаётган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter