Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Афсуски яхши рекордга нохуши ҳамроҳ бўлди

Афсуски яхши рекордга нохуши ҳамроҳ бўлди

Шу йилнинг 27 июль куни мамлакатимизда 678 ҳолатда касаллик қайд этилган бўлиб, уларнинг барчаси коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Шу билан бирга, бугун Тошкент шаҳрида 5 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Аввал хабар қилганганидек, бугун Тошкент шаҳри, Тошкент, Қашқадарё, Андижон, Наманган, Сирдарё, Фарғона ҳамда Жиззах вилоятларида жами 569 нафар бемор соғайди.

Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 21 209 нафар бемордан 11 674 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 55 фоизни ташкил этмоқда.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 9 414 нафар бемордан 214 нафари оғир, 83 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Ҳозирда мамлакатимизда уй карантинида 67 155 нафар, стационар карантинда эса 25 178 нафар фуқаро тиббий кузатувда бўлиб турибди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг