«Реал» Мбаппега шарт қўйди
«ПСЖ» клубининг франциялик ҳужумчиси Килиан Мбаппенинг «Реал» клубига ўтиши мумкинлиги ҳақида хабар пайдо бўлди. Бироқ ҳали барчаси ҳал бўлган эмас.
Хориж ОАВларининг ёзишича, мадридликлар франциялик футболчига келажаги борасида якуний қарор қабул қилиши учун бир ойлик муддат белгилашган.
Мадрид суперклуби Мбаппени қўлга киритиш учун жон-жаҳди билан ҳаракат қилмаяпти. Икки йил аввал «Реал» француз футболчисини олиб келишга қаттиқ уринганди. Энди эса Карло Анчелотти жамоасида Беллингем, Винисиус ва Родриго каби топ ҳужумчилар бор, бундан ташқари улар Бразилиядан ёш иқтидор соҳиби — Эндрикни кутишмоқда.
Шунинг учун, Мбаппе қироллик клубига ўтмоқчи бўлса, бу ҳақда шахсан ўзи эълон қилиши керак. Шу билан бирга, «Реал»да франциялик футболчи «ПСЖ»да оладиган маошни ололмайди.
Аввалроқ «Реал» Мбаппе ўрнига бошқа юлдузни нишонга олгани ҳақида хабарлар тарқалганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter