«Реал Мадрид» бош мураббийи муаммога дуч келди
![«Реал Мадрид» бош мураббийи муаммога дуч келди](https://static.xabaruz.com/crop/4/0/720_460_95_4022241743.jpg)
«Реал Мадрид» клуби бош мураббийи Карло Анчелоттининг лицензияси муддати 2021 йилнинг 31 декабрида ўз ниҳоясига етган. Анчелотти яна жамоаларни бошқара олиши учун УЕФА ундан имтиҳон топширишни талаб қилмоқда.
Ташкилот 62 ёшли мутахассисга лицензия узайтирилиши учун рухсатнома олиши кераклиги борасида огоҳлантириш хати жўнатган. Бу ҳақда «Football Italia» нашри хабар бермоқда.
Испания футбол федерацияси ва Мадрид клуби раҳбарияти УЕФА билан боғланиб, фаолияти давомида 1200 та ўйин ўтказган мураббийдан имтиҳон олиш шарт эмаслигини тушунтирган.
УЕФА италиялик мураббийнинг лицензияси масаласида бошқа хабар эълон қилмаган. «Карло ота» номи билан машҳур Анчелотти испан гранди билан лигада етакчилик қилмоқда.
Маълумот учун, «Милан», «Челси», «ПСЖ» ва «Бавария» каби клубларда ишлаган Анчелотти 21 та совринни қўлга киритган. Италиялик мураббий 2021 йилнинг ёзида «Реал»ни қабул қилиб олган. Мутахассис 2013—2015 йилларда ҳам «қироллик клуби»ни бошқарган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter