Расман! Вадим Абрамов «Бунёдкор» бош мураббийи
Тошкентнинг «Бунёдкор» клубига таниқли мутахассис — Вадим Абрамов бош мураббий этиб тайинланди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
Хабар қилинишича, Абрамов билан келишув ҳақидаги батафсил маълумотлар бироздан сўнг эълон қилинади.
Эслатиб ўтамиз, Миржалол Қосимов АГМК бош мураббийига айланганидан кейин «Бунёдкор»да бу лавозим бўшаб қолган эди.
Янги мавсумга эса жамоани вақтинча Шуҳрат Мақсудов тайёрлаётган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter