Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

UzAuto Motors юзага келган вазиятда «олиб сотарлар»ни айблади

UzAuto Motors юзага келган вазиятда «олиб сотарлар»ни айблади

Фото: Xabar.uz

UzAuto Motors Lacetti, Cobalt, Damas ва Labo автомобилларига шартномалар қабул қилишни вақтинча тўхтаганини расман маълум қилди.

Компания баёнотида қайд этилишича, жорий йилда Chevrolet автомобилларига бўлган талабнинг ғайритабиий ўсиши кузатилган. Агар ўтган йили Chevrolet автомобилларини харид қилиш бўйича ўртача ойлик шартномалар сони 21 000 дона бўлган бўлса, жорий йилнинг ноябрь ойида 76 000 донадан ортиқ шартнома тузилган.

Шунингдек, компания «олиб сотарлар» сонининг кўпайганини қайд этган. Шубҳасиз, «Олиб сотарлар»нинг бундай юқори улуши оддий харидорларнинг кутиш вақтига таъсир ўтказди ва бозорда сунъий танқисликни юзага келтирди, дейилади баёнотда.

«Ўзбекистонда автомобилларга бўлган талабнинг аномал ўсиши ва глобал муаммолар кучайганини ҳисобга олиб, компания бундай шароитда бошқа автомобиль ишлаб чиқарувчилар томонидан қўлланилган йўлдан боришни тўғри деб ҳисоблайди ва Lacetti, Cobalt, Damas ва Labo автомобилларига шартномалар қабул қилишни вақтинча тўхтатади. Бу ўз навбатида барча саъй-ҳаракатни аввал тузилган шартномалар бўйича автомобиль ишлаб чиқаришга йўналтиради», дейилади хабарда.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг