Расман: қишки таътил муддати узайтирилди
Ўзбекистонга аномал совуқ об-ҳаво кириб келиши муносабати билан барча бўғиндаги таълим муассасаларида қишки таътил муддати 17 январга қадар узайтирилди.
Жумладан, умумтаълим ҳамда ихтисослаштирилган мактаб ўқувчиларининг қишки таътил кунлари об-ҳаво ҳароратининг кескин тушиб кетиши сабабли 2023 йилнинг 17 январигача давом этади.
Жорий йилнинг 11-17-январь кунлари режалаштирилган дарс машғулотлари ўқув йили давомида бошқа мавзуларда тиғизлаштирилиб ўқитилади.
Ўқув машғулотлари 18 январь, чоршанба кунидан бошланади.
Эслатиб ўтамиз, Гидрометеорология хизмати аввалроқ ҳарорат -27 даражагача тушиб кетишини маълум қилганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter