Расман: НАТО аъзолари яна биттага кўпайди
Шимолий Македония расман НАТО ҳарбий алянсининг 30-аъзосига айланди. Бу ҳақда «Defense News» хабар берган.
«Шимолий Македония энди деярли 1 миллиард кишидан иборат НАТО оиласининг бир қисмидир. Оила ишончга асосланган бўлиб, қандай қийинчиликларга дуч келмайди, барчамиз биргаликда янада хавфсиз ва бехавотир бўламиз», деди НАТО бош котиби Йенс Столтенберг.
Шимолий Македония байроғи бошқа 29та аъзо мамлакат байроғи билан биргаликда Брюсселдаги НАТО штаб-квартирасида душанба куни бир вақтнинг ўзида кўтарилади.
Дунё бўйлаб тарқалаётган янги коронавируснинг таъсирини ҳисобга олган ҳолда, Македония президенти Стево Пендаровски: «Биз хурсанд бўлолмаймиз. Жаҳон чуқур инқирозга кирмоқда... Аммо, бу тарихий ютуқдир. Мустақилликнинг 30 йиллик давридан сўнг, ниҳоят македонияликларни НАТОнинг бир қисмига айландилар. Биз бунга лойиқмиз!»
Шимолий Македония учун бу ҳафта қонқарли бўлди. Пайшанба куни Европа Иттифоқи раҳбарлари Кичик Болқон мамлакатига аъзолик музокараларини бошлаш учун яшил чироқ берди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter