Расман: «Ипотекабанк» сотиб юборилди
«Ипотекабанк» АТИБ нинг 75 фоизи Венгриянинг OTP Bank назоратига ўтди.
OTP Bank 2020 йил охиридан буён Ўзбекистон ҳукумати билан мамлакат банк секторини хусусийлаштиришда иштирок этиш имкониятлари бўйича музокаралар олиб борганди.
2022 йилнинг декабр ойида, Тошкент шаҳрида томонлар мамлакатнинг бешинчи йирик молиявий хизматлар кўрсатувчи муассасаси – «Ипотекабанк»нинг Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва Молия вазирлигига тегишли акцияларининг 100 фоизини (умумий банк акциялардаги улуши тахминан 98 фоиз) OTP Bank томонидан сотиб олиш юзасидан олди-сотди шартномасини имзолаган эдилар.
Бугун молиявий амалиёт муваффақиятли якунланди ва ОТП Банк Ипотека-банкнинг қонуний назорат органига айланди.
Натижада, OTP Bank Ипотека-банкнинг 73,41 фоиз эгалиги билан асосий аксиядорига ҳамда билвосита банкка тегишли молиявий лизинг билан шуғулланувчи «Ипотека лизинг» ва суғурта хизматларини таклиф қилувчи «Имкон-Суғурта» жамиятларининг эгасига айланди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter