Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Рамзан Қодиров Херсонда кўплаб чечен жангчилари ҳалок бўлганини тан олди

Рамзан Қодиров Херсонда кўплаб чечен жангчилари ҳалок бўлганини тан олди

Рамзан Қодиров Херсон вилоятидаги чечен бўлинмаларидан бирининг 23 жангчиси ҳалок бўлгани ҳақида хабар берди. Яна 58 киши яраланган, деди Чеченистон раҳбари.

У республика ҳукумати ҳалок бўлган жангчиларнинг яқинларига барча зарур ёрдамни кўрсатишини ваъда қилди.

Ўлган аскарларнинг дафн маросими учун Қодиров: «биз 1 миллион рубл ажратамиз, яна 12 миллион рубл оилаларга тўланади, ярадорлар уч миллион олади», деб ёзган.

25 октябрь куни Украинанинг Херсон вилояти ҳарбий округи раҳбари Сергей Хлан Украина Қуролли кучларининг чеченлар базасига уюштирган ҳужуми натижасида 40 дан ортиқ жангари ҳалок бўлгани ва икки юзга яқини яраланганини маълум қилганди.

Қодировнинг чоп этилган постидан аввал Россия томони Чеченистон жангчиларнинг Херсон вилоятида ҳалок бўлгани ҳақида изоҳ бермаганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг