Рамзан Қодиров қидирувга берилди
Украина хавфсизлик хизмати Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировни қидирувга берди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
Қодиров Украина жиноят кодексига кўра, 10 йилдан 15 йилгача озодликдан маҳрум қилишни назарда тутувчи икки модда, яъни тажовузкор уруш ёки агрессив ҳарбий ҳаракатлар бўйича айбланмоқда.
Кейинроқ Чеченистон раҳбари ушбу ҳолатга муносабат билдирди. Таъкидлашича, у «Украинада бир неча бор бўлган» ва кимдир уни қўлга олиш билан шуғулланаётганини пайқамаган.
Аввалроқ Украина хавфсизлик хизмати Беларус президенти Александр Лукашенкони, шунингдек, Медведев, Шойгу, Захарова ва бошқа Россиядаги таниқли шахсларни қидирувга берганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter