Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Рамзан Қодиров куёвини қишлоқ хўжалиги вазири этиб тайинлади

Рамзан Қодиров куёвини қишлоқ хўжалиги вазири этиб тайинлади

Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировнинг тўнғич қизининг турмуш ўртоғи Висхан Мацуев Чеченистон ҳукумати раҳбари ўринбосари ва республика қишлоқ хўжалиги вазири бўлди. Бу ҳақда Қодиров ўзининг Телеграм-каналида маълум қилди.

«Висхан Мацуев Чеченистон Республикаси ҳукумати раисининг ўринбосари – Чеченистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири этиб тайинланди», — дейилади Қодиров баёнотида.

Шу тариқа, Мацуев Чеченистон раҳбарининг жияни Ибрагим  Закриевнинг ўрнига тайинланди, у эса аввалроқ Россия президенти Владимир Путин томонидан бошқа лавозимга ўтказилганди. 

Висхан Мацуев янги лавозимга тайинлангунга қадар Мулк ва ер муносабатлари вазири лавозимида ишлаган. Бунгача у Ички ишлар вазирлигининг Чеченистон бўйича миграция бошқармаси бошлиғи, отаси Зелимхон Мацуев эса Рамзан Қодировнинг дўсти ва қўриқчиси бўлган.

Чеченистоннинг Наурский туманининг собиқ раҳбари Магомед Бухадиев эса мулк ва ер муносабатлари вазири этиб тайинланди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг