Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Рамзан Қодиров: «Агар қамоқхоналаримиздаги шароит АҚШ турмаларидан ёмонроқ бўлса, узр сўрашга тайёрман!»

Рамзан Қодиров: «Агар қамоқхоналаримиздаги шароит АҚШ турмаларидан ёмонроқ бўлса, узр сўрашга тайёрман!»

Фото:«Russian.rt.com»

Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров АҚШнинг мазкур минтақадаги инсон ҳуқуқларининг бузилиши ҳақидаги даъвосига мутлақо қарши эканлигини билдирди ва АҚШ давлат котиби вазифасини бажарувчи Жон Салливанни бунга амин бўлиши учун Чеченистонга таклиф этди. Бу ҳақда «Aif.ru» хабар берди. 

Аввалроқ АҚШ давлат департаменти Чеченистонда инсон ҳуқуқлари бузилаётгани ҳақидаги баёнотни эълон қилган эди. Рамзан Қодиров эса мазкур фикрни мутлақо инкор қилган. Унинг сўзларига кўра Чеченистонда инсон ҳуқуқларининг таъминланиши ҳатто АҚШдан ҳам яхшироқ йўлга қўйилган.

Шу муносабат билан Қодиров АҚШ давлат котиби вазифасини бажарувчи Салливанни Грозний шаҳри ва Наурский туманида жойлашган жазони ўташ муассасаларига таклиф қилган.

«Агар бизда тергов қилинаётган ёки озодликдан маҳрум этилганлар шароити АҚШ қамоқхоналаридан кўра ёмонроқ бўлса, мен узр сўрашга тайёрман. Аммо биламан, бундай қилмайман», — дея хулоса қилган Қодиров. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг