Қуйи Чирчиқдаги боғчада оммавий касалланиш рўй бергани айтилмоқда
Қуйи Чирчиқ тумани 8-мактабгача таълим муассасасининг 40 нафарга яқин тарбияланувчилари тумандаги юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилгани айтилмоқда.
«Xabar.uz» таҳририятига келиб тушган мурожаатга кўра, ота-оналар фарзандларини боғчада овқатдан заҳарланган деб ҳисоблашмоқда. Мурожаатда болаларнинг ич кетиши ва иситмаси чиқаётганлиги таъкидланади.
Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати «Xabar.uz» сўровига воқеа жойида ишчи гуруҳи фаолият бошлаганини маълум қилди.
Расмийлрга кўра, шифохонада қолаётган болалар сони 20 нафарни ташкил этади. Айтилишича, болаларда касаллик симптомлари турлича. Шифокор мутахассислар болалар боғчасидаги озиқ-овқат намуналари ва шифохонадаги таҳлиллар натижаси ўрганилаётганини қайд этишди.
Лабаратория таҳлили натижалари аниқлангач, болалар айнан нимадан касаллангани ойдинлашиши урғуланди.
Аввалроқ, Қарши шаҳри ҳамда Олтиариқ туманидаги боғчаларда оммавий касалланишлар кузатилганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter