Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Кварц» АЖ 265 млрд сўмга сотилди

«Кварц» АЖ 265 млрд сўмга сотилди

«Қувасойцемент» акциядорлик жамияти «Кварц» АЖ устав капиталидаги 89,78 фоиз акциялар пакетини 265 млрд сўмга сотиб олди.

Бу ҳақда Давлат активларини бошқариш агентлиги маълум қилган.

«Қувасойцемент»га «Кварц» корхонасининг 47,2 млн евро миқдоридаги кредит мажбуриятларини тўлиқ қоплаш юклатилган.

«Кварц» АЖ акция пакетини хусусийлаштириш бўйича ўтказилган халқаро жараён натижалари Давлат мулкини сотишда тендер савдоларини ўтказиш бўйича давлат комиссиясининг тегишли қарори билан маъқулланган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг