Қуролсиз қолган Микеладзе қўллари билан бўрини бўғиб ўлдирди
Грузиялик 25 ёшли Тариел Микеладзе қўллари билан қутурган бўрини бўғиб ўлдирди. Бўри унга кутилмаганда ҳужум қилган ва қуролсиз қолган Тариел уни қўллари билан бўғиб олган.
Йиртқич ҳайвон Микеладзедан қутулишга уриниб, унинг қўли ва юзини тилиб ташлаган. Гарчи бир литр атрофида қон йўқотганига қарамай Тариел бўрини қўлидан чиқариб юбормади.
Бўри бунга қадар бир эркак ва уч аёлга ҳужум қилган. Уларнинг барчаси тирик, бирининг қулоғи тишлаб олинган. Айни вақтда бўридан жабр кўрганлар касалхонада, уларга нисбатан қутуриш касалига қарши чоралар кўрилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter