Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қозоғистондан парвозлар: Туркияга камайтирилди, Тошкентга тикланди

Қозоғистондан парвозлар: Туркияга камайтирилди, Тошкентга тикланди

Фото: «Pinterest»

Қозоғистон Туркия билан мунтазам ҳаво қатновлари сонини қисқартирди, бу ҳақда «Zakon.kz» хабар берди.

Қозоғистон саноат ва инфратузилмани ривожлантириш вазирлиги матбуот хизмати 10 декабрдан Туркияга ҳафтасига 20 та ўрнига 10 тадан рейс амалга оширилишини маълум қилган. Ҳозирги эпидемиологик вазият ҳамда соғлиқни сақлаш вазирлиги тавсиялари асосида ушбу қарорга келинган.

Бундан ташқари, 10 декабрдан Нурсултон ва Тошкент ўртасидаги авиақатновлар тикланиши хабари берилди: ҳафтасига иккитадан рейс. Ушбу рейслар жадвали «Эйр Астана» ва «Uzbekistan Airways» сайтларида жойлаштирилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг