Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қозоғистонда Россияга ўзбек трикотаж буюмлари олиб кетаётган юк машинаси ёниб кетди

Қозоғистонда Россияга ўзбек трикотаж буюмлари олиб кетаётган юк машинаси ёниб кетди

Фото: «Kaztag.kz»

Нур-Султон-Павлодар трассасида Россияга ўзбек трикотаж буюмлари олиб кетаётган юк машинаси ёниб кетди, дея хабар бермоқда КазТAГ.

«12 февраль куни соат 01:38 да Нур-Султон-Павлодар автомобиль йўлида ёнғин содир бўлгани ҳақида хабар келиб тушди. 2010 йилда ишлаб чиқарилган Renault Premium русумли юк машинаси 40 кв.м трикотаж буюмлари ортилган тиркамаси билан бутунлай ёниб кетди», — дея хабар берди шанба куни Павлодар вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси.

Маълум бўлишича, юк машинаси Ўзбекистондан Россияга кетаётган бўлган.

Икки ҳайдовчи Қалқаман қишлоғидаги иссиқлик пунктига эвакуация қилинди.

Қурбонлар ва жароҳатланганлар йўқ.

Ёнғин соат 5:00 да ўчирилган.

Нохуш ҳолатга электр симларининг қисқа туташуви сабаб бўлганлиги айтилмоқда.

Зарар ўрганилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг