Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қозоғистонда ўқитувчи очиқ дарс ўтиш ўрнига бомба ҳақида ёлғон хабар тарқатди

Қозоғистонда ўқитувчи очиқ дарс ўтиш ўрнига бомба ҳақида ёлғон хабар тарқатди

«esquire.kz»

Қозоғистонда ўқитувчи полицияга бомба ҳақида ёлғон маълумот берди.Бу ҳақда Zakon.kz хабар қилиб ўтган.

Хабарда айтилишича, Жамбил вилоятининг Толе би қишлоғида 25 ёшли ўқитувчи очиқ дарс ўтиши керак бўлган, лекин бунинг ўрнига полицияга қўнғироқ қилиб, мактабга бомба ўрнатилгани ҳақида ёлғон маълумот берган.

Натижада махсус хизматлар 300 дан ортиқ ўқитувчи ва ўқувчиларни бинодан эвакуация қилишга мажбур бўлган. Эътиборли томони, ўша ўқитувчининг ўзи ҳам ўқувчилар ва ҳамкасбларини эвакуация қилишда ёрдам берган.

Энди ёлғон хабар тарқатган ўқитувчи катта миқдорда жарима ёки беш йилгача қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин. У айни вақтда вақтинчалик ҳибсхонага жойлаштирилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг