Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қозоғистонда коронавирусга чалинганлар сони 80 мингдан ошди

Қозоғистонда коронавирусга чалинганлар сони 80 мингдан ошди

Фото: «EADaily»

Қозоғистонда сутка давомида коронавирусни юқтириш бўйича 1740 та янги ҳолат аниқланди. Мамлакатда «COVID-19»га чалинганлар жами сони 80 226 нафарга етди.

«Коронавирус инфекциясини юқтириш бўйича 1740 та янги ҳолат қайд этилди, шундан 924 нафари симптомли, 816 нафари симптомсиз ташувчилар», — дейилади мамлакат идоралараро комиссияси ахборотида.

Мамлакат ушбу касалликка чалинганлар сони бўйича жаҳонда 27-ўринга кўтарилди, бир поғона юқорида эса бу касаллик биринчи бўлиб тарқаган Хитой (83 784 )турибди.

Қозоғистонда коронавирус қурбонлари сони 585 нафарга етган, беморларнинг 51 260 нафари соғайган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг