Қозоғистон «ёши» 7 йилдан катта бўлган автомобиллар импортини чекламоқчи
Қозоғистон ишлаб чиқарилганига етти йилдан ошган автомобилларни импорт қилишни тақиқлаш масаласини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда Саноат ва қурилиш вазирлиги интеграция ва халқаро ҳамкорлик департаменти директори Адилбек Бектибаев маълум қилди.
Айни пайтда ушбу масала муҳокама босқичида бўлиб, Қозоғистон Саноат вазирлиги Евроосиё иқтисодий комиссияси йиғилишига таклиф киритишни режалаштирмоқда.
Қайд этилишича, 2023 йилда Қозоғистонда ЕОИИнинг бошқа давлатларидан келган транспорт воситаларининг 330 мингтаси рўйхатдан ўтказилган ва уларнинг ўртача ёши 17 ёш. Ҳукумат айнан шунга қарши курашмоқчи.
«Ишчи гуруҳ иштирокчилари мамлакатга 7 йилдан ортиқ эскирган автотранспорт воситаларини олиб киришни чеклашни таклиф қилишди.
Биз ушбу ташаббусни қўллаб-қувватлаймиз ва уни Евроосиё иқтисодий комиссияси кўриб чиқиши учун тақдим этишни режалаштирмоқдамиз. Агар барча беш аъзо давлат рози бўлса, техник регламентга тегишли ўзгартиришлар киритилади», – дейди Бектибаев.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter