Қозоғистон президенти Фахрий меҳмонлар хиёбонида дарахт экди
Давлат ташрифи билан мамлакатимизга келган Қозоғистон Президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ҳузурида «Кўксарой» қароргоҳининг Фахрий меҳмонлар хиёбонида дарахт экди.
Маросим Ўзбекистон-Қозоғистон муносабатларида янги давр бошланаётгани, мамлакатларимиз ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчиликни қардош халқларимизнинг фаровонлиги йўлида янада мустаҳкамлашга қатъий интилишнинг ифодаси бўлди.
Қозоғистон етакчисининг мамлакатимизга давлат ташрифи асосий тадбирлари эртага, 22 декабр куни бўлиб ўтади.
Олий даражадаги музокаралар бўлиб ўтади, уларнинг якунида тарихий аҳамиятга эга битимларнинг имзоланиши кутилмоқда. Биргаликда йирик инвестиция лойиҳаларини бошлаб бериш ва ОАВ вакиллари учун брифинг ўтказиш кўзда тутилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter